Айрим почта бўлимларида давлат ва банк хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади
Жамият
−
05 Октябрь 2020
4733“Ўзбекистон почтаси” АЖнинг олис ҳудудлардаги бўлимларида давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев миллий почта тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда шундай топшириқ берди.
Йиғилишда соҳа даромадини таъминлаш учун яна бир манба – унча мураккаб бўлмаган давлат хизматларини почта бўлимларида ҳам йўлга қўйилади. Шу нуқтаи назардан, “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг олис ҳудудлардаги 300 та бўлинмасида 13 хил давлат хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
Шунингдек, дастлаб Сергели, Янгиқўрғон ва Тошкент туманларидаги почта бўлинмаларида нақд пул инкассацияси, пластик карта амалиёти каби банк хизматларини жорий этиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда якуний манзилга етказиш тизимини туманларда тажрибадан ўтказиб, келгуси йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этиш режаси белгиланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь