Ўзбекистон Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорликка келишди

Жамият

image

Бугун, 21 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ҳамда ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 18 та ҳужжат имзоланган. Ҳудудлараро ҳамкорлик, саноат, халқаро автомобиль қатнови, ноқонуний миграцияга қарши курашиш, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳаларидаги ҳамкорлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ҳамда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури шулар жумласидан.

Ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорликнинг қатор истиқболли йўналишларида амалий шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Тошкентга етиб келди. Ташриф давомида Кўксаройда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари эртага Хива шаҳридаги тарихий ёдгорликларни зиёрат қилишни режалаштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Ўзбекистон Озарбайжон ҳарбий ҳамкорлик

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг