Ўзбекистон орқали ўтадиган халқаро транспорт йўлаги ташкил этилади
Жамият
−
25 Сентябрь 2023
9023Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Душанбе шаҳрида “Тожикистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” транспорт йўлаги бўйича юқори даражадаги ишчи гуруҳнинг биринчи маслаҳат йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бошчилигида ўтказилган ишчи гуруҳ йиғилишида Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази мутахассислари иштирок этган.
Аввалроқ, ИҲТга аъзо давлатлар Транспорт вазирларининг 11-йиғилишида қабул қилинган Анқара декларациясига кўра, ушбу мультимодал транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича лойиҳа дастурини ишлаб чиқишга келишиб олинган эди.
Жорий йиғилишда юк ташишларни кўпайтириш ва савдо тартиб-қоидаларини соддалаштириш, хусусан денгизга чиқиш имкони бўлмаган мамлакатлар учун халқаро транзитни ривожлантириш ва рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси