Ўзбекистон олтин-валюта захираси рекорд даражага етди
Жамият
−
20 Май 2022
21634Ўзбекистон Республикасининг ялпи халқаро захиралари жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, 35 млрд 900,8 млн долларни ташкил этди. Улар апрель ойига нисбатан 744,8 млн долларга ортган. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 11,1 млн троя унциясини ташкил қилмоқда. Унинг молиявий қиймати 20,8 млрд доллардан 21,3 млрд долларга ошган.
Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 761,6 млн. долларга ёки 2,2 фоизга ошди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1915,45 долларгача ўсишининг таъсири 1,3 млрд. долларни ташкил қилди.
LiveБарчаси