Ўзбекистон олтин-валюта захираси 1 млрд доллардан ортиққа камайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг ялпи халқаро захиралари жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, 32 млрд 315,5 млн долларни ташкил этди. Бу ўтган ойга нисбатан  1 млрд 180,6 млн долларга кам. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 12,8 млн трой унцияни ташкил қилмоқда ва бу ўтган нисбатан 0,3 млн трой унцияга кўп. Унинг молиявий қиймати 20 млрд 977 млн доллардан 21 млрд 6,4 млн долларга етган.

Хорижий валютадаги захира активлар (эркин конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) 11 млрд 502,3 млн доллардан 10 млрд 289,7 млн долларга камайган.

Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2022 йил бошидан 2,82 млрд. долларга ёки 8,04 фоизга камайди. Бунда олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1638,85 долларгача пасайишининг таъсири 2,06 млрд. долларни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк олтин-валюта

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг