Ўзбекистон олтин-валюта захиралари сезиларли кўпайди

Жамият

image

Жорий йил 1 май ҳолати бўйича, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 34 млрд 191 миллион долларни ташкил этмоқда. Бу ўтган ойга нисбатан 1 млрд 515 млн долларга кўп. Бу ҳақда Марказий банк сайтида маълумот берилган.

Олтин-валюта захираларининг кескин ошишига олтин нархи унцияси учун 1685,35 долларгача пасайишидан кейин, 1830 долларгача қимматлашини сабаб сифатида келтириш мумкин. Шунингдек, ўтган бир ой давомида захирадаги монетар олтин ҳажми 0,3 миллион троя унциясига (9,33 тонна) ошганини ҳам кузатишимиз мумкин.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари таркибининг жуда катта қисми хорижий валюта активлари ва қуйма шаклидаги монетар олтиндан иборат.

Хорижий валюта активлари ҳам ўтган давр мобайнида 75 миллион долларга ошган. Республика халқаро захираларида 2021 йилнинг 1 май ҳолатида олтин 20,7 млрд долларни, хориж валюта активлари эса 13,1 млрд долларни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, 1 унция 31,1 граммга тўғри келади.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин Марказий банк валюта

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг