Ўзбекистон олтин қазиб чиқарувчи энг яхши мамлакатлар рейтингидан  жой олди 

Жамият 19015
image

“Forbes” журнали олтин қазиб чиқарувчи энг яхши мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Рейтингда биринчи ўринни Хитой эгаллади. У бир йилда 368,3 тонна олтин қазиб чиқарган. 

Шу пайтгача олтин қазиб чиқариш бўйича глобал етакчи бўлган Жанубий Aфрика бу сафар биринчи ўнталикдан жой олмади. Aввалги рўйхатда 8-ўринни эгаллаган Перу ўз ўрнини Ўзбекистонга бўшатиб берди. Бразилия эса бир неча поғона юқорилаб, 7-ўриндан жой олди.  Aфрика мамлакатлари орасида фақатгина Гана кучли ўнталикка кира олди.

Шунингдек, олтин қазиб чиқарувчи энг яхши мамлакатлар рейтингидан Россия, (331,1 тонна), Австралия (327,8 тонна), AҚШ (190,2 тонна), Канада (170,6 тонна) ҳам жой олган.

Ўзбекистон ушбу рўйхатнинг 8-ўринидан жой олди. Мамлакатда олтин ишлаб чиқариш ҳажми аввалги йилларга нисбатан сезиларли равишда ошиб бир йилда 101,6 тоннани ташкил этди. 

Маълумот ўрнида, биринчи марта Ўзбекистоннинг олтин ишлаб чиқариш миқдори 100 тоннадан ошди.

Қайд этиш керакки, глобал олтин қазиб олиш 2020 йилда 3478,1 тоннани ташкил этган.

 

Юлдуз Абдурашидова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 589
Рейтинг: 3
Теглар
t
×