Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциациясига янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
05 Июль 2019 8306 1 дақиқа
Бугун, 5 июль куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Ассоциация кенгашининг амалдаги раиси Насриев Илҳом Исмаиловичнинг лавозимидан озод этиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилди. Унинг ўрнига Раис вазифасини бажарувчи этиб Ассоциация кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Алимов Насим Ҳошимовичнинг номзоди маъқулланди.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь