Ўзбекистон Мудофаа вазири Покистон ҳарбий делегацияси билан учрашди

Жамият

image

Кеча, 26 сентябрь куни Покистон Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, Миллий хавфсизлик кенгаши аъзоси, генерал Сахир Шамшад Мирза бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу  ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов генерал Сахир Шамшад Мирзани Ўзбекистонга ташрифи билан самимий қутлаган ҳамда икки томонлама ҳамкорликдаги эришилаётган ютуқларга тўхталиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Курилла билан учрашганди. Томонлар ҳарбий соҳада ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиққан.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Покистон Мудофаа вазири ҳарбий делегация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг