Ўзбекистон МТЖнинг БАА ва Қатарга қарши ўйинини бошқарувчи ҳакамлар маълум бўлди
Спорт
−
13 Май
9843Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар терма жамоаларига қарши ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, БАА – Ўзбекистон учрашувини австралиялик Шон Эванс бошқариб боради, унга қанотларда ҳамюртлари Жорж Лакриндис ва Оуэн Голдрик ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида Жонатан Баррейро, VAR'да эса Александр Кинг ишлайди.
Шунингдек, Ўзбекистон – Қатар учрашуви хитойлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Бош ҳакам – Ма Нинг, унга қанотларда Жою Феи ва Жанг Ченг ёрдам беради. 4-расмий ҳакам Жин Жингюан, VAR'да эса Фу Минг фаолият олиб боради.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг БААга қарши баҳси жорий йилнинг 5 июнь куни Абу-Дабида шаҳридаги “Ол Наҳаён” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да старт олади. Қатарга қарши ўйин эса 10 июнь куни Тошкент вақти билан 18:45 да ўтказилади.
Ҳозирда Ўзбекистон миллий терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган ва 8 та турда 17 очко жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турибди. БААда 13, Қатарда 10 очко бор ҳамда мос равишда 3 ва 4-ўринларни банд этган. Амирликларга қарши ўйиндаги дуранг ҳам Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиқади.
LiveБарчаси