Ўзбекистон МТЖ йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди

Спорт

image

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида иккита ўртоқлик ўйинини ўтказади. FIFA кунларида Сречко Катанец шогирдларининг ўқув-йиғин машғулотлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоцицияси матбуот хизмати хабар берди.

Бош мураббий мазкур йиғинга жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини маълум қилди.

Йиғин доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг Боливия ҳамда Венесуэла терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган.

“Қайд этиш керак, МТЖнинг бир қатор футболчилари йиғин олдидан Суперлига учрашувида майдонга тушадилар. Шу сабабли, якуний рўйхатга ўзгартиришлар киритилиши мумкин”, дейилади ассоциация хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон МТЖ Сречко Катанец

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг