Ўзбекистон МТЖ Тожикистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Спорт

image

Жорий йилнинг сентябрь ойи бошида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) хабар берди.

4 сентябрь кунига белгиланган ушбу ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичининг қолдирилган ўйинлари ўтказилишидан аввал тайёргарлик вазифасини бажаради.

Икки мусобақанинг қўшма саралаш ўйинлари октябрь ва ноябрь ойларида ўтказилиши белгиланган.

Учрашув 4 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон футбол

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг