Ўзбекистон МТЖ шу йилнинг кузида Қозоғистонга қарши майдонга тушиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг кузида Қозоғистонга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин. Бу ҳақда “Vesti.kz” хабар берди.

Манбага кўра, ўйин ноябрь ойидаги халқаро танаффус вақтида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида, Қозоғистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги сўнгги ўйинини 15 ноябрь куни Бельгияга қарши ўтказади. Шундан сўнг, Қозоғистонда бўш кунлар бўлади ва айнан шу даврда мазкур баҳс бўлиб ўтиши мумкин.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сўнгги учрашув 2022 йилнинг 16 ноябрь куни бўлиб ўтган ва ўшанда Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакиллари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйини

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг