Ўзбекистон Мозори-Шариф аэропортини қайта тиклашни бошлади
Жамият
−
14 Ноябрь 2021
13052Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Балхда “Толибон” ҳаракати билан учрашувда афғонлар Мозори-Шариф аэропортини қайта тиклашда Ўзбекистонга таяниши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда “Спутник” ёзмоқда.
Иргашевнинг сўзларига кўра, объектни қайта тиклаш билан шуғулланиш учун 30 нафар техник мутахассислардан иборат гуруҳ, аллақачон, Мозори-Шарифга жўнатилган.
Балх вилояти ҳокими Қудратуллоҳ Абу Ҳамзанинг сўзларига кўра, томонлар шунингдек қуйидаги масалалар бўйича келишиб олган:
• трансафғон темир йўли лойиҳаси
• электр энергияси етказиб бериш учун кредитлаш: Ўзбекистон уларни тўхтатмайди.
Авиация ва транспорт вазири ўринбосари Ҳасибулла Сурошнинг сўзларига кўра, томонлар қуйидаги масалалар бўйича келишиб олган:
• ўзбекистонлик мутахассислар барча авиация техникаси, бошқарув минораси, ўт ўчириш бўлими, ёритиш тизимларининг ишлашини созлайди;
• аэропортнинг 83 нафар ходими малака ошириш учун Ўзбекистонга боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Афғонистон орқали темир йўл қуриш лойиҳасини ҳам бошлаб қўйган. Темир йўлни қуришда “Россия темир йўллари” АЖ “Ўзбекистон темир йўллари”га ёрдам беради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь