Ўзбекистон Мозори-Шариф аэропорти таъмирини якунлади

Жамият 9714
image
-

Ўзбекистонлик мутахассислар Афғонистоннинг Мозори-Шарифидаги аэропортни қайта тиклаш ишларини якунламоқда. Бу ҳақда бугун, 17 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази директори Дониёр Қурбонов “Валдай” халқаро мунозара клубининг II Марказий Осиё конференциясида сўзлаган нутқида маълум қилди.

“Мутахассисларимиз Мозори-Шарифдаги аэропортни қайта тиклаш ишларини якунламоқда”, деган у.

Қурбонов Тошкент Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги тарихий кўприк сифатида Афғонистонни тиклаш учун катта ишларни амалга ошираётганини таъкидлаган. 

“Афғонистон импортнинг 30 фоиздан ортиғини Ўзбекистоннинг Термиздаги транспорт-логистика хаби орқали олади. Ўзбекистон электр энергияси Қобулга етказиб берилади”, дейди у.

Аввалроқ Ўзбекистон мутахассислари Афғонистон томонининг илтимосига кўра Мозори-Шариф халқаро аэропортини реконструкция қилаётгани хабар қилинган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 441
Рейтинг: 3
t
×