Ўзбекистон Миллий университетида ёнғин чиқди
Жамият
−
03 Февраль 2023
13223Бугун, 3 февраль куни Ўзбекистон Миллий университетида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 15:50 да университет Иқтисодиёт факультети биносининг 1 қаватида жойлашган кутубхонада ёнғин чиққан. Оқибатда кутубхонанинг 1 кв/м майдони ҳамда бир дона копмютери зарарланган.
Воқеа жойига ёнғин-қутқарув ходимлари соат 15:56да етиб бориб, 16:10да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин ўчиришга 4 та ёнғин-қутқарув машинаси ва 1 та автонарвон жалб этилган. Ёнғин жойига Олмазор тумани ФВБ бошлиғи ва подполковник Ш.И. ҳамда бошқа маъсуллари чиққан.
Қайд этилишича, ёнғиндан факултет биносининг 3 минг кв/м майдони сақлаб қолинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятидаги текстиль цехида ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси