Тошкент вилоятидаги текстиль цехида ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги цехда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 11 январь куни Тошкент вилояти Зангиота тумани, “Гулзор” маҳалласида жойлашган текстиль цехида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Чақирувга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилган.

Маълум бўлишича цехнинг иккинчи қаватида ёнғин келиб чиққан, вазият назоратга олинган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги корхона цехида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ёнғин цех Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг