Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз ўйинларини қачон бошлаши маълум бўлди

Спорт

image

Жорий йилнинг 8 октябрь куни ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи ўйинларига қайта старт берилади ва 17 ноябрь куни 2-босқич баҳсларига якун ясалади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

7-турни дам олиш сифатида ўтказиб юборадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 октябрь куни Яманга қарши баҳс олиб боради.

Шундан сўнг, ўзбекистонлик футболчилар 12 ноябрь куни ўз майдонида Сингапурни қабул қилса, 17 ноябрда бўлиб ўтадиган сўнгги тур баҳсида Саудия Арабистони меҳмони бўлади.

Маълумот ўрнида, коронавирус пандемияси сабабли Ўзбекистонда ички чемпионатлар қатори Миллий терма жамоа ўйинлари ҳам тўхтатилган эди. Қолаверса, футбол бўйича саралаш турнирлари ҳам пандемия сабаб номаълум муддатга қолдирилганди.

Эслатиб ўтамиз, Комиссия қарори билан футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made