Ўзбекистон медиа футбол терма жамоаси АҚШга мағлуб бўлди

Спорт

image

Италияда давом этаётган “Kings League” турнири доирасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган “Анвонтед Бойс” жамоаси иккинчи раундда АҚШга 6:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўзбекистон медиа футбол терма жамоаси ўйинни бой берилганига қарамай, чемпионлик учун имкониятни сақлаб қолди. Аниқроғи, иккинчи босқичда мағлуб бўлган жамоалар ўзаро плей оффда иштирок этади. Мазкур босқичда “Анвонтед Бойс” Парагвай ва Жанубий Корея ғолибига қарши майдонга тушади.

Маълумот ўрнида, Жерар Пике ташкилотчилигидаги турнир 12 январга қадар давом этади. Финалга Турин шаҳридаги “Ювентус” клубининг “Альянц” стадиони мезбонлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон медиа футбол терма жамоаси мусобақанинг 1-турида Саудия Арабистони терма жамоасини мағлубиятга учратганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Анвонтед Бойс медиа футбол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг