Ўзбекистон кўзи ожизлар тўғрисидаги халқаро шартномага қўшилди 

Жамият

image

Ўзбекистон кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берган. 

Таъкидланишича, бу Президентнинг бугун, 12 январдаги қарорида қайд этилган. Унга мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди. 

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари эса ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон аъзо бўлган мазкур шартнома 2013 йилнинг 27 июнь куни Марокашда қабул қилинган бўлиб, 2016 йилнинг 30 сентябрида кучга кирган.


Мақола муаллифи

Теглар

шартнома кўзи ожиз

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг