Ўзбекистон коронавирусни аниқловчи миллий тестларини қачон ишлаб чиқаради?

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини аниқловчи тестлар захираси ҳақида маълумот берилди. Бугунги кунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги қўл остида 200 мингдан ортиқ экспресс-тестлар мавжуд.

Шунингдек, Ўзбекистон коронавирусни аниқлаш тестларини ишлаб чиқариш устида ҳам иш олиб боряпти. Нурматов бу ҳақда ҳам маълумот берди.

“Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази директори маълумотига кўра, миллий тест тизими тайёр ва клиник синовлар олиб бориляпти. Ой охиригача улар 500 мингта тест тайёрламоқчи. Бунинг учун улар клиник синовларни тамомлаши керак. Кейин эса ҳужжатларни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги топширади”, дея таъкидлади Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 221 нафарга етди. Уларнинг 25 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made