Ўзбекистон коронавирус ва инқирозга қарши кураш учун қарийб 50 трлн сўм сарфлаган

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга ва иқтисодий инқирозларга қарши кураш учун уч ойда жами 50 трлн сўмга яқин маблағ сарфланган. Бу ҳақда Молия вазири Тимур Ишметов Олий Мажлис Қонунчилик палатсига берган ҳисоботида айтиб ўтди.

Вазир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 19 март куни қабул қилинган “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чоратадбирлар тўғрисида”ги асосан 10 трлн.сўм миқдоридаги маблағга эга Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилганини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, ушбу йўналишлар учун жами 15 дан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари қабул қилинган.

Қабул қилинган фармон ва қарорларга мувофиқ коронавирусга ва иқтисодий инқирозга қарши курашиш учун жами кўрилган чораларнинг миқдори март-июнь ойининг ўзида 49,3 трлн. сўмни ташкил қилди.

Жумладан, Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 5,3 трлн. сўм, берилган солиқ ва божхона имтиёзлари 1,6 трлн. сўм, тижорат банклари томонидан тадбиркорларни қўллаб қувватлаш учун 15,7 трлн. сўм кредитлар ажратилди ҳамда 24,5 трлн.сўм миқдоридаги кредитларнинг муддати узайтирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

инқироз коронавирус

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг