Ўзбекистон коронавирус тарқалмаган жозибадор 16 давлат қаторига кирди

Олам 10430
image

Буюк Британиянинг таниқли “The Telegraph” газетаси Ўзбекистонни саёҳат қилиш учун коронавирусдан холи, туристик жиҳатдан жозибадор 16 мамлакат қаторига қўшди.

“Telegraph Travel” ёзувчиси Сара Уилернинг сўзларига кўра, “катталиги Испаниядек келадиган бу давлат, ўзидан нур ва ажиб гўзалликни таратиб туради. Замонавий Ўзбекистонда Буюк Ипак йўлининг уч буюк шаҳри (Бухоро, Хива ва Самарқанд) ва Тянm-Шанm тоғ массиви жойлашган”. 

Ушбу рўйхатга Ўзбекистондан ташқари Боливия, Намибия, Куба, Туркия, Монголия, Мадагаскар, Перу, Мальдив ороллари, Мальта, Лаос, Ботсвана, Жанубий Африка, Колумбия, Венгрия ва Танзаниялар кирган. 

Нашрда таъкидланишича, ушбу мамлакатларда коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланмаган, шу билан бирга, у ерларда кўриш мумкин бўлган жойлар талайгина. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 550
Рейтинг: 3
t
×