Ўзбекистон кикбоксингчилари ЖЧда 5 та медаль қўлга киритди

Спорт 1621
image

Жорий йилнинг 15-23 октябрь кунлари Италиянинг Жезоло шаҳрида бўлиб ўтган кикбоксинг бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам муваффақиятли иштирок этди. Бекзод Алиев бош мураббийлигидаги ўзбекистонлик кикбоксингчилар умумий ҳисобда битта кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритишди.

Лоу-кик йўналишида 51 кг вазн тоифасида иштирок этган Шерали Мусаев кумуш, Диёрбек Ҳамидуллаев (54 кг) ва Нурбек Уришбоев (86 кг) эса бронза медалга эга чиқди.  

К-1 йўналиши бўйича Назарбек Маҳмудов (51 кг) ва Ҳусанхон Баратов (+91 кг), шунингдек, 91 кг вазнда рингга кўтарилган Ботирбек Хўжабеков (фул-контакт) бронза медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, кикбоксинг WAKO бўйича Жаҳон чемпионатида 70 дан ортиқ мамлакатдан 4 мингдан зиёд спортчи иштирок этди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 2.9
t
×