Ўзбекистон хориждан олаётган қарзлар нимага сарфланяпти?

Жамият

image

Ўзбекистоннинг жорий йилдаги қарзи жами 26,3 миллиард долларни ташкил қилади. Шундан 2,7 миллиард доллари ички, 23,6 миллиард доллари ташқи қарз ҳисобланади. Бу ҳақда Давлат қарзини бошқариш департаменти директори Жасур Қаршибоев маълум қилди. 

Ташқи қарзнинг иқтисодий тармоқлар кесимида тақсимланиши қуйидагича:   
  
— 5,9 миллиард доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга;  

— 3,1 миллиард доллари электр-энергия тармоғига;  

— 2,9 миллиард доллари энергетика (нефть-газ);  

— 2,6 миллиард доллари транспорт ва транспорт инфратузилмасига;  

— 2,4 миллиард доллари қишлоқ ва сув хўжалигига; 
 
— 2,1 миллиард доллари уй-жой ва коммунал соҳага;  

— 1,2 миллиард доллари тижорат банкларига;  

— 1,2 миллиард доллари кимё саноатига;  

— 0,7 миллиард доллари таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасига;  

— 0,2 миллиард доллари телекоммуникация тармоғига;  

— 1,3 миллиард доллари бошқа йўналишларга.   

Аввалроқ, Молия вазирлиги 2021 йил якунига бўйича Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи биринчи марта 40 млрд доллардан ошиб 41,6 млрд долларни ташкил қилгани, ташқи қарзининг ўзи эса 21,1 миллиарддан 23,4 миллиардга кўпайганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг