Ўзбекистон хориждан энг кўп қандай маҳсулотлар сотиб оляпти?
Жамият
−
24 Октябрь 2022
8096Ўзбекистон январь сентябрь ойларида четдан 513 млн долларлик буғдой импорт қилди. Ғалла импорт маҳсулотлар ичида етакчиси бўлиб турибди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида буғдойдан ташқари, Ўзбекистоннинг озиқ-овқат маҳсулотлари импортида шакарқамиш, маргарин маҳсулотлари, қорамол гўшти, ўсимлик ёғи ҳам етакчилардан бўлган.
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати:
• Буғдой – 513 млн. АҚШ долларига
• Шакарқамиш – 351 млн. АҚШ долларига
• Маргарин маҳсулотлари – 204 млн. АҚШ долларига
• Қорамол гўшти – 163 млн. АҚШ долларига
• Ўсимлик ёғи – 160 млн. АҚШ долларига
• Буғдой уни – 95 млн. АҚШ долларига
• Какао ва шоколад – 86 млн. АҚШ долларига
• Картошка – 60 млн. АҚШ долларига
• Сут маҳсулотлари – 60 млн. АҚШ долларига
• Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 55 млн. АҚШ долларига
• Банан – 40 млн. АҚШ долларига
• Чой – 34 млн. АҚШ долларига
• Парранда гўшти – 33 млн. АҚШ долларига
• Маккажўхори – 24 млн. АҚШ долларига
• Кофе – 23 млн. АҚШ долларига
• Қандолат маҳсулотлари – 21 млн. АҚШ долларига
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:
• Қозоғистон – 36,2 %;
• Россия – 24 %;
• Бразилия – 14,7 %;
• Беларусь – 4,3 %;
• Покистон – 2,2 %;
• Эквадор – 1,6 %;
• Хитой – 1,6 %;
• Туркия – 1,4 %;
• Ҳиндистон – 1,2 %;
• Малайзия – 1 %;
• Бошқа давлатлар – 11,8 %.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь