Ўзбекистон хавфли юкларни ташиш тўғрисидаги битимга қўшилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон:

•    Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимига (Женева, 1957 йил 30 сентябрь);

•    Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисидаги Европа битимининг 1-моддаси a) бандига ҳамда 14-моддаси 1 ва 3 b) бандларига тузатишлар киритиш тўғрисидаги баённомага (Женева, 1993 йил 28 октябрь) қўшилди.

Шу муносабат билан Транспорт ва Ички ишлар вазирликлари мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

битим хавфли юк

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг