Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол вафот этди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистoн Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистoн халқ шоири Жамол Камол 84 ёшида вафот этди.

Жамол Камол 1938 йил Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган.

У 1991–1996 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига раислик қилган. Жамол Камол ўндан ортиқ шеърий тўпламлар ҳамда “Жамила”, “Тош туғён”, “Эшикда ой тўлқини”, “Армон”, “Варахша”, “Ҳасан ва ой”, “Ражаб Ашуров достони”, “Қуёш чашмаси”, “Шаҳрибону” каби достонлар ижодкори, жамият ҳаётининг турли муаммоларига бағишланган кўплаб долзарб мақолалар муаллифи, публицист, адиб эди.

2019 йилда Жамол Камол асарларининг 6 жилдли сайланмаси нашр этилиши ўзбек адабиёти тарихидаги ёрқин воқеа бўлди. Жамол Камол таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди, икки жилдлик “Адабиёт назарияси” ва икки жилдлик “Ўзбек адабий танқиди тарихи” академик китоблари ҳаммуаллифларидан бири. “Лирик шеърият”, “Тарихий драма” номли илмий рисолалари бор.

Ижодий фаолияти давомида у Румий, Шекспир, Пушкин ва бошқа таниқли адиблар асарларини ўзбек тилига моҳир таржима қилган.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Жамол Камол

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар