Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов 77 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Нуриддин Ҳамроқулов 1946 йилнинг 18 июнь куни Андижон вилоятида туғилган. У 1973 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (ҳозирги Санъат ва маданият институти)ни тамомлаган. 1967 йилдан Андижон театрида, кейинчалик вилоят филармонияси каби ижодий жамоаларда фаолият юритган. 1987 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган бўлса, 2020 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

Хонанданинг репертуаридан “Самарқанд ушшоғи”, “Тошкент ироғи” каби кўплаб мумтоз қўшиқлардан тортиб, “Оламни асранг”, “Раъно”, “Сой кўрдим”, “Ширинлигинг”, “Кулди баҳорим”, “Турналар”, “Ажаб сирлар” каби бетакрор қўшиқлари мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган. 

Шунингдек, Маданият вазирлиги ўз хабарида марҳумнинг оила аъзолари ва мухлисларига ҳамдардлик билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг