Ўзбекистон Қўштепа канали қурилишига ўз ишчи гуруҳини таклиф қиляпти 

Жамият

image

Афғонистондаги Қўштепа канали қурилиши лойиҳасига Ўзбекистон ўз ишчи гуруҳини таклиф қиляпти. Бу ҳақда бугун, 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев вазирликда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Вазир Ҳамроев жорий йилнинг март ойида Президентнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси таркибида Афғонистонга борганини айтди. Унинг билдиришича, “Толибон” билан музокаралар давомида икки томоннинг ишчи гуруҳини шакллантириш ва лойиҳа устида биргаликда ишлашга келишилган. 

Ҳамроевга кўра, ҳозирда ишчи гуруҳ шакллантирилмоқда ва яқин кунларда Ўзбекистон делегацияси мазкур масалада яна Афғонистонга боради. Унинг таркибида Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев бўлади.

Бундан ташқари, вазир Қўштепа канали қурилиши борасида турли хил маълумотлар тарқалаётгани ва унинг ўзи бу борада оммавий чиқиш қилмаётганининг сабабини изоҳлади. Унинг таъкидлашича, мазкур ҳолатда икки мамлакат орасидаги алоқаларни бузишни хоҳлайдиган ташқи кучлар омили мавжуд, шунинг учун ҳам бу мавзуда эҳтиёткор бўлиш керак.


Мақола муаллифи

Теглар

қурилиш Қўштепа канали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг