Ўзбекистонда қўлланилган вакциналар 4,5 млн дозага яқинлашди
Жамият
−
08 Июль 2021
2377Коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошлангандан бери Ўзбекистонда жами 4,5 миллион дозага яқин вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 7 июлда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 131143 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 89913 нафарни,
- 2-босқич эмланганлар 21550 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 19680 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатда жами 4492365 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 2680533 нафарни,
- 2-босқичда эмланганлар 1369932 нафарни,
- 3-босқич эмланганлар 441900 нафарни ташкил қилди.
7 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (21658 доза),
- Наманган вилояти (19104 доза),
- Андижон вилояти (18070 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Наманган вилоятида 554976 доза,
- Фарғона вилоятида 537255 доза,
- Андижон вилоятида 515548 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь