Ўзбекистонда қўлланилган вакциналар 4,5 млн дозага яқинлашди

Local

−

image

Коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошлангандан бери Ўзбекистонда жами 4,5 миллион дозага яқин вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча, 7 июлда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 131143 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. 

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 89913 нафарни, 
  • 2-босқич эмланганлар 21550 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 19680 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатда жами 4492365 доза вакцинадан фойдаланилди.

Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 2680533 нафарни, 
  • 2-босқичда эмланганлар 1369932 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 441900 нафарни ташкил қилди. 

7 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (21658 доза),
  • Наманган вилояти (19104 доза),
  • Андижон вилояти (18070 доза) банд қилди. 

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Наманган вилоятида 554976 доза, 
  • Фарғона вилоятида 537255 доза, 
  • Андижон вилоятида 515548 дозани ташкил қилмоқда. 

Эмлаш жараёнлари давом этади.


Tags

Rate Count

19

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends