Ўзбекистон Қозоғистон донининг асосий харидори бўлди

Олам

image

Қозоғистондан энг кўп Ўзбекистонга дон экспорт қилинмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бир йил давомида Қозоғистон темирйўл орқали хорижга 8,1 миллион тонна ғалла жўнатган. Асосий харидорлар рўйхатига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон — 3,3 миллион тонна;

Хитой — 1,7 миллион тонна;

Тожикистон — 1,2 миллион тонна ( бу мамлакатга экспорт ўтган йилга қараганда 20 фоизга ошган).

Шунингдек, Эрон ва Озарбайжонга етказиб бериш ҳам тикланган.

“Бозор тикланганидан кейин Эронга дон етказиб бериш ҳажми икки бараварга ошиб, 526 минг тоннага, Озарбайжонга эса 1,8 баробарга ошиб, 211 минг тоннага етди”, дейилади хабарда.

Қирғизистонга дон етказиб бериш ҳам 1,9 баробар ошган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Ўзбекистондан товарларни йирик импорт қилувчилар орасида сўнгги 10 йил ичида етказиб бериш ҳажмини кўпайтирмаган, балки камайтирган ягона давлатга айлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон дон экспорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг