Ўзбекистон Қобулда юз берган террористик хуружларни қатъиян қоралади

Жамият 4391
image

Ўзбекистон Қобул шаҳрида содир этилган ва кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган террористик хуружларни қатъиян қоралайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотда сўз боради

“Афғонистондаги барча томонларни миллий ярашув ва келишувга эришиш, кўп миллатли Афғонистон халқи манфаатлари йўлида мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш мақсадида босиқлик ва конструктив ёндошув намоён этишга чорлаймиз”, дейилади баёнотда. 

Шунингдек, баёнотда Ўзбекистон томони Қобулда юз берган шавқатсиз ҳужумларда қурбон бўлганлар ва жабр кўрганларнинг оилаларига самимий ҳамдардлик изҳор этган.

“Ўзбекистон бундан кейин ҳам афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, Афғонистонда тинчлик-осойишталик ва фаровонликка эришишда кенг кўламли ёрдам кўрсатишда давом этади, дейилади баёнотда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 август куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳри аэропортида кетма-кет учта портлаш юз берди. Террорчилик ҳаракати, дея баҳоланган ушбу фалокат оқибатида 150 дан ортиқ одам жароҳатланган, 100 дан зиёди ҳалок бўлган. Қурбонлар сони ортмоқда. 

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 117
Рейтинг: 3
t
×