Ўзбекистон Қирғизистондаги театрни таъмирлашга 5 млн доллар ажратади

World

image

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати ўртасида халқаро икки томонлама ижтимоий-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича эришилган келишувларга мувофиқ Бобур номидаги Ўш драма театри тўлиқ реконструкция қилинади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси жанубий пойтахти мэрияси матбуот хизмати хабар берган.  

Таъкидланишича, Бобур номидаги Ўш академик мусиқали драма театрининг тўлиқ реконструкцияси кеча, 13 сентябрь куни бошланган. 

Шаҳар ҳокими ўринбосари Жасур Азимов бошчилигидаги давлат органлари ва коммунал хизматлар ходимлари комиссияси жараён билан танишган. 

Театр реконструкциясини якунлаш келаси йилнинг бошига режалаштирилган. Ишнинг умумий қиймати 5 млн доллар. Тақдим этилган лойиҳага кўра, театр биноси тўлиқ таъмирланади.


Rate Count

199

Rating

3

Rate this article

Share with your friends