Ўзбекистон-Қирғизистон демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари йиғилиши бўлиб ўтди

Жамият

image

Жорий йилнинг 13-19 август кунлари Чўлпон-Ота шаҳрида Қирғизистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссиясидаги Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси сайтида хабар берилди. 

Музокаралар чоғида Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш масалалари муҳокама қилинган, шунингдек, демаркация ишларини олиб бориш учун махсус (умумий) геодезия тармоғини яратиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилган. 

“Музокаралар дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтди. Тадбир якунида тегишли Баённома имзоланди”, дейилади хабарда.

Қирғиз-Ўзбекистон чегарасининг узунлиги 1,3 минг кмдан сал кўпроқни ташкил қилади. Бу Қирғизистоннинг қўшни давлат билан энг узун ташқи чегараси. Томонлар ўтган асрнинг 90-йилларидан бери баҳсли ҳудудлар бўйича муаммоларни ҳал қила олмай келади. 

2017 йилда бу жараён жадаллашиб, 2023 йил бошида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка ташрифи чоғида ниҳоят баҳсли ҳудудлар бўйича барча ҳужжатлар имзоланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг