Ўзбекистон қаердан энг кўп шоколад сотиб олмоқда?
Жамият
−
12 Октябрь
9585Январь-август ойларида Ўзбекистонга Россиядан энг кўп шоколад ва какао маҳсулотлари импорт қилинди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 35 та хорижий давлатдан қиймати 94 млн АҚШ долларига тенг 32 минг тонна шоколад ва какао маҳсулотларини импорт қилган. Шоколад ва какао маҳсулотлари импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,3 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 8 ойда энг кўп шоколад ва какао маҳсулотларини импорт қилган давлатлар:
- Россия – 22,6 минг тонна
- Польша – 2,3 минг тонна
- Нидерландия – 1,3 минг тонна
- Қозоғистон – 1,2 минг тонна
- Туркия – 655 тонна
- Германия – 320 тонна
- Франция – 154 тонна
- Италия – 135 тонна
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сентябрь ойида энг арзон ош қаерда сотилиши ҳақида хабар берилганди.