Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича халқаро индексда юқорилаганмиш. Сездингизми?

Жамият

image

Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси интернет тезлиги бўйича 2021 йил январь ойи натижаларига оид янги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда шиша толали ва мобиль интернет тезлиги бўйича ўсиш қайд этилди.

Унга кўра, шиша толали интернет тезлиги (Fixed Broadband) бўйича Ўзбекистон умумий рейтингида иккита позицияга кўтарилиб, 94-поғонани эгалламоқда. Юклаш бўйича тезлиги эса 34,62 Мбит/с ни ташкил этди.

Мобиль интернет тезлиги бўйича ҳам ижобий кўрсаткич қайд этилди. Ўзбекистон яна иккита поғонага кўтарилиб, ҳозирги кунда 128-позицияни эгалламоқда. Мобиль интернет тезлиги эса 12,94 Мбит/с ни ташкил этди.

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги маълумотига кўра, сўнгги икки йилда Ўзбекистонда интернет тезлиги 3 бараварга – 10,89 Мбит/с дан 34,26 Мбит/с гача ўсган. Бу борада умумжаҳон рейтингида эса 2020 йил бошида 104-ўриндан 94-ўрингача кўтарилган.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда интернет тезлигини яхшилаш масаласи доимий муҳокама мавзуси ҳисобланади. Расмийлар интернет тезлиги кўтарилганини таъкидлайди. Аммо истеъмолчилар ўзгаришни сезмаганини айтиб, норозилик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

интернет тезлиги

Баҳолаганлар

532

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг