Ўзбекистоннинг интернет тезлиги рейтингидаги ўрни маълум бўлди

Технология 13515
image

Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси 2020 йилнинг апрель ойи якунларига интернет тезлиги бўйича маълумотларни эълон қилди. Унда дунёдаги давлатларнинг мобил ва симли интернет тезлиги таққослаб чиқилган.

Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 139 давлат ичида 133-ўринда қайд этилган — Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 9,68 Мб/сония, юклаш тезлиги эса 5,36 Мб/сония. Бу апрель ойига нисбатан бир поғона пастроқ.

Симли интернет борасида Ўзбекистон 174 давлат орасида 94-ўринга жойлаштирилган. Интернетдан ўртача юклаб олиш тезлиги 25,88 Мб/сония, юклаш тезлиги эса 25,98 Мб/сония тенг. Бу апрель ойига нисбатан бир поғона юқори.

МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида мобил интернет тезлиги бўйича Литва — 23, Эстония — 31, Молдова — 53, Латвия — 56, Арманистон — 51, Озарбайжон — 65, Гуржистон (Грузия) — 73, Украина — 75, Россия — 94, Қозоғистон — 99, Қирғизистон — 104, Беларусь — 110, Тожикистон — 127-ўринда жойлаштирилган.

МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ичида симли интернет тезлиги бўйича Латвия — 27, Литва — 25, Россия — 47, Эстония — 46, Молдова — 50, Беларусь — 53, Украина — 58, Қозоғистон — 66, Қирғизистон — 81, Арманистон — 93, Гуржистон (Грузия) — 95, Озарбайжон — 114, Тожикистон — 99, Туркманистон сўнгги 174-ўринда жойлаштирилган.

Рўйхатда мобил интернет тезлиги бўйича Жанубий Корея, симли интернет тезлиги бўйича ҳамон Сингапур биринчи поғонадан жой олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 475
Рейтинг: 3
t
×