Ўзбекистон интернет “бўғилган” давлатлар қаторига киритилди

Жамият

image

Марказий Осиё давлатлари эркин бўлмаган интернетга эга мамлакатлар гуруҳига кирди. Бу ҳақда “Freedom House ” халқаро ташкилотининг интернет эркинлиги бўйича йиллик ҳисоботида келтирилган.

Ташкилот маълумотларига кўра, Қирғизистон ҳамон минтақада интернет ҳеч бўлмаганда қисман эркин бўлган ягона давлат – 70 мамлакат ичида 36-ўринни (53 балл) эгаллаган.

Қайд этилишича,  норозилик намойишлари чоғида мобил ва симли интернетдан фойдаланиш чекланган Қозоғистон ва Ўзбекистон интернет эркин бўлмаган мамлакатлар бўлиб қолмоқда. Мос равишда Қозоғистон 53-ўрин (32 балл) ва Ўзбекистон эса 60-ўринни (27 балл) банд қилган.

Тожикистон ва Туркманистон эса бу рейтингда умуман йўқ.

Жорий рейтинг “Freedom House ” томонидан 2021 йил 1 июндан 2022 йил 31 майгача олинган маълумотлар асосида тузилган.

Рейтинг иштирокчилари учта асосий мезон бўйича баҳоланган: Интернетга киришдаги тўсиқлар, контентга киришдаги чекловлар ва фойдаланувчи ҳуқуқларининг бузилиши.

Энг эркин интернетга эга бешта давлат: Исландия (95 балл), Эстония (93 балл), Коста-Рика (88 балл), Канада (87 балл), Тайвань (79 балл) ва Буюк Британия (79 балл). Саккизинчи йил кетма-кет сўнгги ўринда Хитой (10 очко) жойлашган.

Ҳисобот муаллифлари интернетдаги глобал эркинлик кетма-кет ўн иккинчи йил пасайганини таъкидламоқда. Ўтган йил давомида 28 та давлатда вазият ёмонлашган, 26 тасида эса яхшиланган.

Жорий йилнинг 1-2 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилиб, кутилмаганда намойишлар уюштирган эди. Қайд этиш жоизки, ушбу намойишлар фонида Қорақалпоғистонда бир неча кун интернет алоқаси бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг