Ўзбекистон инглиз тилини билиш даражаси бўйича дунёда жуда паст натижа қайд этди

Жамият

image

Дунёда инглиз тилини билиш даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 111 мамлакат ичида 89-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Education First халқаро таълим маркази маълум қилди.

Ушбу статистикада барча давлатлар тилни билиш даражасига кўра 5 тоифага бўлинган. Ўзбекистон 446 балл тўплаган ҳолда жуда паст кўрсаткичга эга давлатлар қаторига кирган. 

Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон энг яхши натижани кўрсатган. Унда Қирғизистон 91 (442 балл), Қозоғистон – 99 (420 балл), Тожикистон – 106 (397 балл) ўринни эгаллаган.

Пойтахтлар бўйича Тошкент жуда паст кўрсаткичли гуруҳга тушиб қолган бўлса, Остона ва Бишкек аҳолиси юқорироқ натижа кўрсатган.

Инглиз тилини жуда юқори даражада биладиган 13 мамлакат гуруҳида Европанинг деярли барча мамлакатлари – Нидерландия 661 балл билан пешқадамлик қилмоқда, Сингапур (642 балл) ва Австрия (628 балл) учинчи ўринда.

Охирги ўринларда эса Конго Демократик Республикаси ва Лаос қайд этилган.

Маълумот учун, EF English Proficiency Index (EF EPI) катталар ўртасида инглиз тилини билиш даражасини ўлчайди ва ушбу кўрсаткич бўйича мамлакатларни жойлаштиради. У 100 та мамлакат ва минтақадаги 2,1 миллион кишини синовдан ўтказишга асосланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг