Ўзбекистон икки давлат билан маҳкумларни топшириш бўйича шартнома тузди
Жамият
−
26 Октябрь 2023
18746Ўзбекистон Италия ва Эрон билан маҳкумларни топшириш бўйича шартномаларни ратификация қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, қабул қилди.
Маълум бўлишича, депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қабул қилинган.
Шу билан бирга:
- “Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси;
- “Ўзбекистон Республикаси билан Италия Республикаси ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилиб, тасдиқланган.
Бундан ташқари:
- “Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси;
- “Ўзбекистон Республикаси билан Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь