Ўзбекистон Глобал озиқ-овқат ҳавфсизлиги индексида кўрсаткичларини яхшилади
Жамият
−
11 Январь 2020
5303Британиянинг “The Economist Intelligence Unit” компанияси томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, Ўзбекистон глобал озиқ-овқат хавфсизлиги рейтингида 71-ўринни эгаллади. Бир йил олдин, ушбу рўйхатда мамлакат 80-ўринда эди.
2018 йилда бўлгани каби 2019 йилда ҳам рейтингга 113 та мамлакат киритилган. 2019 йилда 87 мамлакат ўз кўрсаткичларини яхшилаган. 18 мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлиги даражаси пасайган бўлиб, 8 мамлакатда кўрсаткичлар ўзгаришсиз қолмоқда. 2018 йилда рейтингнинг 80-поғонасини эгаллаган Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини яхшилаб, 71-поғонага кўтарилганини кўриш мумкин. Қозоғистон (48-ўрин) ва Тожикистон (93-ўрин) ҳам ушбу индексдаги рейтингини яхшилаган.
Ўзбекистон шаҳарларнинг озиқ-овқат оқимларини ўзлаштириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг импорт тарифлари кўрсаткичларини яхшилади. Аммо, шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ўзгарувчанлиги, қишлоқ хўжалиги соҳасида тадқиқот қилиш учун давлат харажатлари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархидаги ўзгаришлар каби кўрсаткичлари салбий динамикани кўрсатди.
Дунё озиқ-овқат хавфсизлиги индексини ўрганиш 2012 йилдан бери олиб борилмоқда ва ҳозирги вақтда дунёнинг турли мамлакатларидаги озиқ-овқат хавфсизлиги ҳолатининг энг тўлиқ тўпламини акс эттиради.
Индекс давлатлар сиёсати ва уларнинг институтларининг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги самарадорлигини ўлчайди. Тадқиқот дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги кўрсаткичларининг учта асосий гуруҳини таҳлилини тақдим этади:
1. Озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш ва истеъмоли даражаси.
2. Озиқ-овқатнинг мавжудлиги ва етарлилиги.
3. Озиқ-овқатнинг сифати ва хавфсизлиги даражаси.
Ушбу тоифалар қийматлари икки йил давомида ўлчанадиган 28 хил кўрсаткичларни ўз ичига олади. Ҳисоблашда халқаро ташкилотлар ва миллий институтларнинг маълумотлари қўлланилади. Кўрсаткичлар таҳлили асосида дунё мамлакатларининг Озиқ-овқат хавфсизлиги индекси бўйича якуний рейтинг тузилади.
Мамлакатнинг рейтингда юқори мавқега эга эканлиги унинг озиқ-овқат хавфсизлиги юқори даражада эканлигини англатади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, муқаддам Ўзбекистон анча яхши натижаларни кўрсатган эди. 2016 йилда давлат ушбу халқаро рейтингда 64-ўринни эгаллаган.
LiveБарчаси