Ўзбекистон гилос экспорти бўйича дунёда 4-ўринни эгаллади
Жамият
−
06 Сентябрь 2022
11776Ўзбекистон дунёдаги энг йирик гилос экспортчилари орасида 4-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “EastFruit” таҳлилий портали хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган йили кўп ёғингарчиликларга қарамай, Ўзбекистон Испанияга қараганда 18 минг тонна кўп гилос экспорт қилган. Бу йил икки давлатда гилос экспорти ҳажми бир хил бўлган. Техник жиҳатдан Ўзбекистон ширин гилос экспорти бўйича дунёда 5-ўринда, лекин реэкспорт қилувчи Гонконг иккинчи ўринда. Шу боис, соф экспортчилар орасида Ўзбекистон дунёда тўртинчи ўринни эгаллаган.
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги сармоялари маркази иқтисодчиси Андрей Ярмакнинг фикрича, Ўзбекистон Европа Иттифоқи ва Яқин Шарқ учун гилоснинг потенциал етказиб берувчиси бўлиши мумкин.
“Шу сабабли 2022 йил 15 сентябрь куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки мева-сабзавот лойиҳасининг савдо миссияси доирасида Ўзбекистондан гилос ва бошқа янги меваларни экспорт қилувчи ўзбеклар билан музокаралар олиб бориш учун 10 та йирик хорижий импортёр Тошкентга келади”, дея қўшимча қилган у.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь