Ўзбекистон Германия жамоасини мағлуб этди
Спорт
−
24 Май 2019 5639 1 дақиқа
Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Берлин академияси жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Ўйинда ўзбек футболчилари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Голларга Руслан Розиев ва Ҳожимат Эркинов муаллифлик қилишди. Эслатиб ўтамиз, Андижонда кечган биринчи ўртоқлик ўйинида бу жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганди.
Ўзбекистон ё.т.ж. - Берлин U-18 2:0 (1:0, 1:0).
Наманган шаҳри, “Марказий” стадиони.
Голлар:Руслан Розиев (27), Ҳожимат Эркинов (50)
Ўзбекистон ё.т.ж.: Амаль Шавкетов, Алибек Давронов, Одил Абдумажидов, Элдор Бегимов, Достон Турсунов, Иброҳим Ибрагимов, Диёр Рамазонов, Беҳзод Шамсиев, Руслан Розиев, Улуғбек Ҳошимов, Ҳожимат Эркинов.
Берлин U-18: Фредерик Митцелштадт, Ҳоқон Дундар,Ҳасан Косе, Лоуренц Дель, Никос Вольф, Мерт Акарсу, Макс Штейнбауер, Жонатан Кац, Феррис Фрейвальд, Маттис Коч, Тиль Машковски.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь