Ўзбекистон футзал терма жамоаси дунё рейтингида юқорилади

Спорт

image

Хабарингиз бор, Қувайт мезбонлик қилган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритганди. Ушбу натижадан сўнг Баҳодир Аҳмедов шогирдлари дунё рейтингида икки поғона юқорилаб, 21-ўриндан жой олишди.

Янгиланган рейтингда ўзбекистонлик футзалчилар 1284 очко билан Осиё жамоалари орасида 3-ўринни банд этишган. Осиё чемпионати ғолиби Япония рейтингда 13-ўринни эгаллаган бўлса, эронлик футзалчилар 7-ўриндан жой олишди.

Октябрь ойи рейтингида Бразилия терма жамоаси 1794 очко билан Испанияни қувиб ўтиб, пешқадамликни қўлга олди. 1750 очко билан Португалия кучли учликни якунлаб берди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made