Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда яшин уриши оқибатида вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

Қозоғистоннинг Атирау вилояти Мияли қишлоғида ўзбекистонлик яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Нашр берган маълумотларга кўра, ҳодиса жорий йилнинг 25 июнь куни кечқурун содир бўлган. Яшин Усенов кўчасидаги қаровсиз уйга тушиб, ёнғин содир бўлган. Қайд этилишича, чақмоқ урган вақтда уй ичкарисида Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган. У бу вақтда қаровсиз уйнинг ошхонасида бўлган.

Ушбу ўзбекистонлик 2024 йил 28 май куни “Бейнеу” чегара пости орқали Қозоғистонга кириб келган ва Мияли қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида вақтинча рўйхатга олинган.

“Жасадни кўздан кечириш чоғида тан жароҳатлари аниқланмаган. Жасад суд-тиббий экспертизадан ўтказиш учун туман шифохонасининг ўликхонасига топширилди”, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистонда яшин уриши ва ёмғир оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ўзбекистонлик Яшин Атирау

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг