Ўзбекистон фуқаролигини олиш нархи белгиланмоқда
Жамият
−
08 Ноябрь 2022
26657Ўзбекистонга 1 млн доллар сармоя киритганларга мамлакат фуқаролигини бериш тартибини жорий этиш режалаштириляпти. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасида сўз боради.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги ЎРҚ-610-сонли Қонунига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилади:
1) 20-модда қуйидаги таҳрирда учинчи қисм билан тўлдирилади:
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритган жисмоний шахсга ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига нисбатан тадбиқ этилади”.
учинчи – еттинчи қисмлар тегишинча тўртинчи – саккизинчи қисмлар деб ҳисобланади.
2) 38-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда хатбоши билан тўлдирилади:
““Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” ДУК ёки Давлат хизматлари маркази томонидан берилган чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 млн. АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритганлигини тасдиқловчи маълумотнома”.
Қонун лойиҳаси шарҳида қайд этилишича, катта хажмда тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий сармоядорларга Ўзбекистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш орқали давлатнинг инвестициявий жозибадорлиги ошади. Ушбу Конун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида хорижий сармоядорлар оқими ошади. Бундан ташқари, халқаро ишбилармонлар ҳамжамиятининг Ўзбекистон Республикасиниг инвестиция муҳитида булаётган ижобий ўзгаришларга эътиборини жалб қилади ва халқаро майдонда мамлакат нуфузини оширади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь