Мана сенга ислоҳот! Қозоғистонда қозоқ тили ва тарихини билмаганларга фуқаролик берилмаслиги мумкин
Олам
−
08 Ноябрь 2022
6132Қозоғистон ҳукумати фуқароликни олиш учун талабларни кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда республика Бош вазири Алихон Смоилов Россия фуқароларининг мамлакатга кўп миқдорда кириб келиши билан боғлиқ вазиятдан хавотирланган депутатларнинг сўровига жавобан маълум қилди.
“Ҳозирда “Қозоғистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга фуқароликка қабул қилишни рад этиш ва қайта тиклаш учун қўшимча асос сифатида давлат тили, тарих ва миллий қонунчилик асосларини билмасликни назарда тутувчи, шунингдек, икки фуқаролик фактларининг олдини олишга қаратилган ўзгартиришлар ишлаб чиқилди”, дейди Бош вазир.
Депутатлар сўровида мигрантларнинг икки фуқаролигини текшириш ва бу борада қонуний чоралар кўриш юзасидан саволлар кўтарилган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳукумати Россиядан кириб келаётган катта оқимдаги мигрантлар масаласида ўзининг режаларини ҳали очиқлаганича йўқ.
LiveБарчаси