Ўзбекистон-Франция ўртасида янги ҳамкорлик йўлга қўйилади

Жамият

photo_2023-05-05_21-10-24

Бугун, 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси, Франция ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик масалалари ва хориждаги француз фуқароларининг ишлари бўйича вазир-делегати Оливье Бешт бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, учрашув давомида Ўзбекистонда Франциянинг етакчи компания ва ташкилотлари иштирокидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини илгари суриш ва жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилган.

Учрашув аввалида вазир Оливье Бешт Франция Президенти Эммануэль Макроннинг самимий саломи ва шахсий мактубини етказган. 

Ўз навбатида, Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда “Медеф” ҳаракати ишбилармонлар миссияси жорий йил апрель ойида мамлакатга амалга оширган ташрифнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этган. Шунингдек, у Ўзбекистон-Франция савдо палатасини таъсис этиш ва ишбилармонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий этиш борасидаги режаларни қўллаб-қувватлаган.

Бундан ташқари, учрашув давомида “яшил” иқтисодиёт, қазиб чиқариш тармоғи, туризм инфратузилмаси ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, бошқа устувор йўналишларда амалга оширилаётган стратегик лойиҳалар изчил бораётгани қайд этилган.
Айтилишича, Франция компанияларида шаҳарсозлик, транспорт, тўқимачилик саноати, янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиши ортиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Ўзбекистон Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг